Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 01:58

Швейцарияда Иккинчи жаҳон уришидаги учоқнинг қулаши оқибатида 20 одам ҳалок бўлди


Junkers_Ju-52 Австрия узра парвоз қилмоқда, 2013 йилдаги сурат.

Швейцариянинг Альп тоғларида Иккинчи жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган самолётнинг қулаши оқибатида 20 одам ҳалок бўлди.

-Воқеа жойида самолёт ерга нисбатан катта тезликда вертикал тарзда келиб урилгани аниқланди,- деди Швейцария хавфсизлик хизматининг бош терговчиси Даниэль Кнехт.

Хабарда айтилишича, 5 август куни юз берган бу аварияда ҳалок бўлганларнинг11 нафари эркак, 9 нафари аёл ва бир нафари балоғатга етмаган бола бўлган. Ўлганларнинг 17 нафари Швейцария, уч нафари Австрия фуқаросидир.

Самолёт Junker JU52 HB-HOT русумида бўлиб, у 1939 йилда Германияда ишлаб чиқарилган. Бу учоқдан Ju-Air сайёҳлик ширкати фойдаланиб келган.

XS
SM
MD
LG