Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 02:53

Индонезиядаги зилзилада камида 82 одам ҳалок бўлди


Ломбок оролидаги Матрарам шаҳри аҳолиси 6 августдаги зилзиладан сўнг тунни кўчада ўтказмоқда.

Индонезиянинг Ломбок оролида 5 август куни юз берган 7 балли зилзила оқибатида камида 91 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.

Зилзила кучи қўшни Бали оролида ҳам сезитлган. Балида юз берган зилзилага оид видеотасвирларда одамлар уйларидан қочиб чиқаётгани ва қичқираётгани акс этган.

Индонезиянинг асосий сайёҳлик маркази ҳисобланадиган Ломбок оролида бир ҳафта аввал ҳам зилзила юз берган ва камида 16 одам ҳалок бўлганди.

2004 йилнинг декабрида Индонезиянинг Суматра оролидаги зилзила оқибатида юзага келган цунамида Ҳинд океани минтақасида жойлашган давлатларда 220 минг одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG