Футбол бўйича Миср терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, аргентиналик мутахассис Эктор Купер Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.
6 август куни тонгда Тошкент халқаро аэропортида 62 ёшли мутахассисни кутиб олиш маросими ташкил этилди. Бугун соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
Эктор Купер бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради.