Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:35

Америкалик актёр Стивен Сигал Россия ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили этиб тайинланди


Стивен Сигал.
Стивен Сигал.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги жанговар фильмлар актёри Стивен Сигални Россия-Америка гуманитар алоқалари бўйича махсус вакил этиб тайинлади.

Россияликларнинг аксарияти вазирликнинг ушбу қарори устидан кулмоқда. Аммо актёрнинг ўзи Twitterда бу қарорга жиддий муносабатда эканлигини билдирди:

- Ушбу шарафга ўта жиддий қарайман.

Сигал вазирлик қарори у учун “шон-шараф” эканлигини қўшимча қилди.

- Умид қиламанки, биз жаҳон бўйлаб тинчлик, уйғунлик ҳамда ижобий натижаларга эришиш учун кураша оламиз, - дея сўзини давом эттирди у.

Сигал Россия Украинанинг Қрим яриморолини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларни дастаклаши ортидан Москва ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар совиб кетган бўлишига қарамасдан, Путин билан дўстлашиб, уни олқишлаб келаётган ғарб юлдузларидан биридир.

Актёр 2016 йил Россия фуқаролигини олган.

66 га чиққан актёрнинг экшн жанридаги фильмлари Совет Иттифоқида ва кейинчалик МДҲ давлатларида шуҳрат қозонган.

XS
SM
MD
LG