Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:41

Туркияда ўтган йили 300 нафардан ортиқ хорижлик қулликдан қутқарилди


Иллюстратив сурат.

Туркия Ички ишлар вазирлиги қошидаги Мигрантлар бўйича бошқарма 2017 йилда мамлакат ҳудудида 303 нафар хориж фуқароси қулчиликдан қутқарилгани тўғрисида хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, қулчиликдан қутқарилганларнинг 86 нафари суриялик, 31 нафари қирғизистонлик ва 25 нафари марокашликдир.

Расмийларга кўра, Анталия, Истанбул ва Анқара каби катта шаҳарларда хорижлик аёлларни “ишга таклиф қилишиб”, кейин қулликка ёки фохишаликка мажбурланганлари кўпроқ қайд этилган.

Сўнгги уч йилда Туркияда қулчиликдан қутқарилган 642 хорижликнинг 460 нафари аёл бўлган.

XS
SM
MD
LG