Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 21:39

Филиппин президенти мусулмон мухторияти тўғрисидаги қонунни имзолади


Филиппин президенти Родриго Дутерте.

Филиппин президенти Родриго Дутерте 6 август куни пойтахт Манилада мусулмонлар мухторияти тўғрисидаги қонун имзолангани муносабати билан ўтказилган тантанада иштирок этди.

26 июлда президент томонидан имзоланган қонунга биноан Филиппиннинг энг йирик оролларидан бири бўлган Бангсаморода 2022 йилга келиб мусулмонлар мухториятини шакллантириш ишлари якунланади.

-Мен Минданао мусулмонларига таалуқли бўлган Бангсоморо тўғрисидаги асосий қонунни имзоладим. Бу қонун, ўйлайманки, Бангсаморонинг ўз- ўзини бошқариши ғояси асосида юзага келган бир неча ўн йиллик зиддиятга барҳам беради,-деди Родриго Дутерте

Бангсоморо мухторияти ҳозирги Минданао мухтор тумани ўрнига ташкил этилади ва кенг ҳуқуқларга эга бўлади. Филиппин марказий ҳукумати минтақани бошқариш ҳуқуқини мухторият ҳукуматига топширади, бу ерда шариат судлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Моро Ислом озодлик фронти 40 йилдан бери Филиппинда мусулмон мухторияти учун курашиб келаётган эди. Шу йиллар давомидаги зўравонликларда 120 минг одам ҳалок бўлган.

2014 йилнинг 27 мартида Филиппин ҳукумати ва фронт ўртасида тинчлик битими имзоланган. Бу битимга асосан Минданао мухтор минтақага айланиши лозим эди.

Президент Дутерте апрель ойида қонун парламент томонидан май ойигача қабул қилинишини, акс ҳолда у истеъфо беришини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG