Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:11

Эрондаги янги кўча намойишлари ҳақида нималарни биламиз


Эронлик руҳоний Хуросон Разавий вилоятининг Машҳад шаҳридаги норозилик намойишчиларига 3 август куни мурожаат қилмоқда

Июль ойи охиридан бошлаб Эроннинг йирик шаҳарларида аҳён-аҳёнда кўча тўқнашувлари ва бошқа намойишлар бўлиб ўтмоқда. Аҳоли шу тарзда нарх-наво ошиб кетиши ва миллий пул бирлигининг мунтазам қадрсизланиб бораётганига қарши ғазаб ва эътирозини изҳор қилмоқда.

Эрондаги норозиликлар миқёси ва қанчалик жиддий эканини баҳолаш қийин, чунки "қўпорувчи", деб ҳисобланадиган хабарларни йиғиш ва тарқатиш қаттиқ назорат остидадир.

Бунга 1979 йилги инқилобдан бери ҳокимиятда ўтирган дин аъёнлари танқиди ҳам киради.

ОАВ Теҳрондан 50 км ғарбда жойлашган Караж шаҳрида камида бир нафар норозилик намойиши қатнашчиси ўлдирилганини хабар қилди. У ёнидан ўтиб кетаётган автомобилдан отилган ўққа учгани айтилмоқда.

Айни дамда АҚШ ҳукуматининг Эроннинг ядро дастури бўйича 2015 йили яна бир қанча мамалкатлар билан тузилган битимдан чиқиб, санкцияларни қайта жорий қилишга киришгани аҳоли хавотирини оширмоқда.

Норозиликлар қаерда бошланди?

Декабрь-январь ойларида нарх-наво ўсишига қарши бошланган намойишлар 80 дан ортиқ шаҳар ва қўрғонларга тарқаб кетган эди. Айни дамдаги намойишлар ҳали бу қадар кенг ёйилмади, аммо улар бошланганига энди бир ҳафта бўлди.

ОАВ намойишлар Теҳрон билан унга яқин ўнлаб шаҳарларда бошланганини айтмоқда.

Намойишчилар сони қанча?

Эрон ҳокимият идоралари давлатга қарашли ОАВ орқали, ижтимоий тармоқлар, мобил телефонлар ва бошқа рақамли қурилмаларни фильтрлаш ва тўсиб қўйиш орқали ахборот оқимини назоратга олишга уринмоқда. Шу сабабли намойишчилар сони қанча эканини аниқ айтиш қийин.

Лекин тахминларга кўра, улар сони баъзан ўнлаб, баъзан эса юзлаб эркак ва аёллардан иборат. Намойишчилар иқтисодий муаммолардан ғазабга келгани, лекин бу зум ўтмай сиёсий норозиликка айланиб кетиши ҳеч гап эмаслиги айтилмоқда.

Норози кишиларнинг талаби нима?

Намойишчилар мамлакатнинг оғир иқтисодий аҳволидан, шунингдек, сиёсий тизим ва Эрон раҳбариятидан норози эканини билдирувчи шиорларни кўтариб чиқмоқда. Улар раҳбариятни иқтисодий қийинчиликлар айбдори деб ҳисоблайди.

Шиорлардан намуналар келтирамиз:

“Баланд нархлар ва инфляция йўқ бўлсин”.

“Бизга қўлидан иш келмайдиган раҳбарлар керак эмас”.

“Менинг ҳаётим Ғазога ёки Ливанга эмас, Эронга қурбон бўлсин”.

“Диктаторга ўлим!”.

“Душман кўз ўнгимизда турибди, улар бунинг учун Америка айбдор деб ёлғон гапиряпти”.

“Ризо шоҳ, Аллоҳ сизни раҳмат қилсин”.

“Ҳизбуллоҳга ўлим!”.

“Эронликлар ўлади, аммо хўрликларга чидамайди”.

“Хоманаийга ўлим!”

“Йўқолсин муллалар!”.

Эрон расмийлари норозиликларга қандай муносабат билдирди?

Одатда Эрон ҳокимият идоралари бундай намойишларни куч ишлатиб бостиради, бунга бир намойишчининг отиб ўлдирилганини мисол қилиб келтириш мумкин. Аммо бу сафар олий раҳбар Али Хоманаий ҳам, президент Ҳасан Руҳоний ҳам сукут сақламоқда.

Ўтган ҳафтада ички ишлар вазири намойишлар аҳамиятини пасайтириш учун, уларни Эроннинг душманлари ташқаридан туриб қўзғаяпти, деб айтди.

ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларни таёқ билан урмоқда, баъзан уларга қарата кимёвий моддаларни сепмоқда.

Намойишчилар Эроннинг диний аъёнларига бирор хавф туғдириши мумкинми?

Айрим кузатувчилар ушбу намойишларни сўнгги ўн йилликда аҳён-аҳён, айниқса, сўнгги декабрь-январь ойларида авж олиб турган норозиликларнинг давоми деб ҳисоблайди. Масалан, бир неча ҳафта олдин одамлар сув тақчиллиги ва ҳаво ифлосланишига қарши ҳам намойишга чиққан эди.

Аммо ҳозирги намойишлар аъёнларга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Бироқ эронликлариннг ўрта синфига мансуб кишилардан иборат оломон кўчага чиқса, вазият таранглашиши турган гап.

Собиқ депутат ва ҳуқуқшунослик профессори Ҳошим Шолеҳ Саъдийнинг тахмин қилишича, намойишлар анча давом этади.

XS
SM
MD
LG