Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:17

Журналист Ўрхон Жамолнинг дафн маросими бўлиб ўтди


7 августда Москва жоме масжидида россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамолнинг жаноза маросими бўлиб ўтди.

Ўрхон Жамол ва унинг икки ҳамкасби - Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко 30 июлда Марказий Африка Республикасининг Сибут шаҳри шимолидаги пойтахт Бангуига элтувчи трассада отиб ўлдирилган эди.

Тахминларга кўра, ушбу гуруҳ ЖАРда хизмат қилаётган ҳарбийлашган гуруҳ – “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) фаолияти ҳақида суриштирув материали тайёрлашга борган. Компания минглаб аскарларни ёллаш билан шуғулланади ва унинг эгаси президент Владимир Путинга яқин одам Евгений Пригожин экани айтилмоқда.

Бироқ, Россия ҳокимият идоралари “Вагнер” ХҲК дунёнинг бирор жойида топшириқларини бажараётганини инкор этиб келади.

Ўрхон Жамол билан видолашиш маросимига Москвадаги жоме масждигига минглаб одам тўпланди.

Озодлик мухбирининг айтишича, соат 13-га келиб, масжид ичкариси ва ташқариси одамларга тўлган эди.

XS
SM
MD
LG