Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 07:09

Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди


Ўзбекистон ҳарбийлари.

Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирликлари 2018 йил учун ҳарбий ҳамкорлик масаласида келишиб олди.

Sputnik нашрининг хабар беришича, мудофаа вазирлари Абдусалом Азизов ва Шерали Мирзо Тошкентда 7 августда ўтган учрашувда икки давлат ҳарбий ҳамкорлигининг 2018 йилга мўлжалланган режасини имзолади.

Абдусалом Азизов бугунги кундаги вазият ҳарбий соҳада кўп томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилишини талаб қилаётганини айтиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев март ойида Тожикистон пойтахти Душанбега давлат ташрифи билан борган эди. Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳарбий, махсус юк ташиш ва ҳарбийларни олиб ўтиш бўйича транзитни йўлга қўйиш бўйича ҳукуматлараро келишим имзоланган.

XS
SM
MD
LG