Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:02

Фарғона ва Боткен туташган ҳудуддаги яна иккита чегара участкаси аниқланди


Ўзбек чегарачилари.

Фарғона шаҳрида 1-7 август кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани аниқлаш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.

Музокаралар давомида Фарғона вилояти билан Боткен вилояти туташган ҳудуддаги Шоҳимардон ва Ғазнов участкалари баён қилинди.

Томонлар учрашувда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш масаласида ҳам келишиб олди.

Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ишчи гуруҳларининг бундан аввалги музокаралари 9-15 июль кунлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Ўшанда Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгилангани хабар қилинган.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил этади.

Президент Мирзиёев давлат ташрифи билан 2017 йилнинг 5 сентябрида Бишкекка борганида мазкур чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлингани тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.

Ҳозирги кунда икки давлат чегарасининг қолган 208 километрни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG