Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 23:45

Бухорода бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг аниқ сони айтилди


Бухорода қулаган икки қаватли дўкон икки йил олдин қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Бухоро шаҳрида икки қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сонига ва воқеа тафсилотларига аниқли киритилди. “Кун уз” нашрининг 7 августда хабар беришича, воқеа 2 август куни бўлиб ўтган. Бино қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

“Маълум бўлишича, эски тахта завод ўрнидаги темир бозорида икки қаватли бино қулаган ва бино олдида турган «Тико» ва «Матиз» автомобилларини босиб тушган”, дейилади хабарда.

4 август куни Озодлик радиоси Бухорода 3 август куни икки қаватли бино қулаши оқибатида камида 2 одам ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берган эди. Воқеа пайтида ўнга яқин одам жароҳат олгани, жабрланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир экани билдирилган эди.

Бухоро шаҳар Ички ишлар бошқармаси текширувлар натижасида бино қулашига хусусий қурилиш ташкилоти томонидан савдо мажмуасини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар сабаб бўлганини билдирган.

Ушбу ҳодиса рўй беришидан 2 кун аввал савдо маркази қурилаётган жойда чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазилган. Бунинг оқибатида қўшни икки қаватли бино қулаган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва текширув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG