Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 17:53

Хитойда хориж олийгоҳлари филиалларида Коммунистик партия ячейкаларини ташкил этиш талаб қилинмоқда


Хитой Коммунистик партияси қурилтойида олинган сурат, 2017 йил 18 октябрь.

Хитой ҳукумати мамлакат ҳудудида фолият юритаётган хориж олий ўқув юртлари филиалларида Коммунистик партиянинг бошланғич ташкилотлари ташкил этилишини талаб қилмоқда.

Financial Times газетасининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Хитой Коммунистик партияси бундай талаб қўйилган яширин кўрсатмани ўқув юртларига ўтган йили жўнатган, аммо бундай кўрсатманинг мавжудлиги бугунга келиб очиқ бўлган.

Financial Times газетасининг манбалари Коммунистик партия шундай йўл билан Хитой фуқаролик жамиятининг барча босқичларида ўз назоратини қатъийлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтганлар.

Аввалроқ Ҳонконг фонд биржасида рўйхатдан ўтган ўттиздан ортиқ хусусий ширкат уставларига ўз фаолиятида Хитой Коммунистик партиясининг раҳбарлик ролини тан олишлари тўғрисидаги моддани киритишга мажбур бўлгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG