Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:40

Тожикистонда 10 эркакка ОИВ юқтирган аёл 1 йилга қамалди


Иллюстрация

Шаҳртус туман суди 10 эркакка Орттирилган иммунтақчиллиги вируси (ОИВ) юқтирган жинсий хизмат кўрсатувчи аёлни бир йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди Ҳукм ўтган ҳафтада эълон қилинди.

Исмининг бош ҳарфларигина ошкор қилинган аёл ўзининг бир неча мижозига атайлаб касал юқтирганликда айбланган.

Шаҳртус туман суди расмийси 7 август куни ўтган ҳафтада чиқарилган ҳукмни шарҳлар экан, А.З. судда пушаймон бўлгани ва бундан буён фоҳишалик билан шуғулланмаслигини билдиргани, шунинг учун суд ушбу нозик жиҳатларни, шунингдек, судланувчи оиласининг оғир иқтисодий аҳволини ҳисобга олиб, унга нисбатан ҳукмни енгиллатишга қарор қилганини хабар қилди.

А.З. Тожикистон ЖКнинг “ОИВ инфекциясини юқтириш” деб номланган 125-моддаси бўйича айбдор деб тан олинган.

7 август куни Шаҳртус туманининг прокурори Умед Каримзода давлат айбловчиси аёлни 2 йилга қамашни олишни сўрагани, лекин суд судланувчи аёлнинг пушаймонлигини ҳисобга олиб, уни 1 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганини айтди. «Суд ишни кўриб чиқди, А.З.га айб қилиб қўйилаётган модда 2 йилдан 5 йилгача қамоқни назарда тутади, лекин суд судланувчининг пушаймон бўлганини эътиборга олди», - деди Каримзода.

Ҳукм чиқарилган кундан бери ҳали 10 кун ўтгани йўқ, шунинг учун А.З. нинг қариндошлари ва унинг адвокати ҳукм устидан юқори турувчи суд инстанциясига шикоят қилишлари мумкин.

Маҳкума 30 ёшда, унинг икки фарзанди бор. Эри билан ажрашганидан сўнг у "тижорий жинсий алоқа" билан шуғуллана бошлаган ва 2014 йилдан буён ОИВ/ОИТСга қарши кураш маҳаллий марказида ҳисобда туради.

ОИВ борлиги аниқланганига қарамай, у интим хизматлар кўрсатишда давом этаверган. Унинг баъзи мижозлари бу аёлнинг телефонига қилинган қўнғироқлар ва хабарлар орқали аниқланди. Бу аёл мижозларининг орасида асосан уйланмаган йигитлар ва бир неча оилали эркаклар бор. Уларнинг ҳаммаси шаҳртусликлардир.

XS
SM
MD
LG