Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:54

Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қамоққа олинди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг жонсиз танаси 4 август куни иш кабинетидан топилди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг жонсиз танаси 4 август куни иш кабинетидан топилди.

Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди ва унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

Жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р. Абдуллаев (1985 йилда туғилган, ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган) ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

2018 йил 4 август куни соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг (1979 йилда туғилган, ИИВ тизимида 1996 йилдан ишлаган, шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура «Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш» бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Озодлик 6 август куни бир-биридан мустақил икки манба - Ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли мулозимларидан бири ва Дилшод Акрамовнинг яқинларидан биридан олинган бир хил маълумотга таяниб, Дилшод Акрамовни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахснинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Бироқ Озодлик манбалари гумондорнинг ўз жонига қасд қилиш уриниши қандай якун топгани, яъни ўлганми-йўқлиги тўғрисида маълумот беролмаган эди.

XS
SM
MD
LG