Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди


2018 йил 6 августда имзоланган Президент қарорига мувофиқ, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.

XS
SM
MD
LG