Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:43

Талаба Туризм қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди


Саидакбархон Акбаров
Саидакбархон Акбаров

Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, 29 июнь куни Олмазор туманидаги йиғилиш чоғида президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини шу лавозимга таклиф қилган. Акбаров йиғилишдаги ўз чиқишида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берган эди.

Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабасидир, у бизнес бошқаруви факультетида ўқийди.

«Ёш бўлишига қарамай, у таълим ва малака ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. У Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлари таркибига киради», - дейилади хабарда.

2013 йилдан 2018 йилгача таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда иштирок этган онлайн таълим дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Германияда ўтказилган БМТ халқаро конференцияларида иштирок этган.

Давлат туризм қўмитасида Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG