Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:32

Германиянинг автомобилсоз гиганти Daimler Эрондаги фаолиятини тўхтатади


Daimler юк машиналари.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги фаолиятини тўхтатмаган ҳар қандай ширкатнинг АҚШда савдо қилишига тўсиқ қўйилишини айтганидан кейин бир неча соат ўтиб, Германиянинг Daimler автомобилсоз ширкати Эрондаги фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди.

7 август куни ширкат матбуот котиби:

- Тегишли санкцияларга мувофиқ равишда Эрондаги чекланган фаолиятимизни тўтатдик, - деди.

Daimler Эронда икки маҳаллий ширкат билан ҳамкорликда юк машиналарини ишлаб чиқаришни режалаштираётган эди.

Ширкатнинг Эрондаги фаолиятини тўхтатиш қарори Европа Иттифоқи етакчиларининг чақириқларига зиддир. Европа давлатлари етакчилари қитъа ширкатларини Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йили имзоланган келишувга амал қилишда давом этишга ҳамда мамлакатдаги фаолиятини тўхтатмасликка чорлаб келади.

Аммо бугунга қадар АҚШдаги фаолиятига тўсиқ қўйилишини истамаган бир неча йирик ширкат Эрондан чиқиб кетди. Булар орасида улкан француз нефть ширкати Total ҳамда PSA ва Renault каби автомобилсозлар бор. Вашингтон Эронга қарши санкциялар қайта тикланишини эълон қилиши ортидан Airbus ширкати ҳам Эронга самолёт етказиб беришни тўхтатди.

XS
SM
MD
LG