Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 11:07

Беларусда полиция рейдларида яна беш нафар журналист қўлга олинди


Беларус. Полиция BelaPAN ахборот агентлигида рейд ўтказмоқда. Минск, 2018, 7 август.

Беларусда БелТА давлат ахборот агентлигидан ноқонуний тарзда маълумот олишда айбланиб яна бир неча журналист қўлга олинди.

Кўчмас мулк ижарасига бағишланган Realt.by сайти ходимлари Озодлик билан суҳбатда сайтнинг бош муҳаррири Уладзислау Кулецки, журналистлар Ихар Хмара, Мариа Сарока ҳамда Алена Маслоуская 8 август куни Тергов қўмитасига олиб кетилганини ва уларнинг компьютерлари мусодара қилинганини айтишди.

Бу тўрт журналистга БелТА иши бўйича сўроқ қилинишлари айтилган.

8 август куни “Сельская гаспадарка” журналининг собиқ мухбири Аляксей Жукау ва унинг рафиқаси Арина Семичкина ҳам қўлга олинди. Эр-хотиннинг дўсти журналист Вольха Шастакова Озодликка берган интервьюсида уларни Минск яқинидаги қишлоқда қўлга олишганини айтди. Журналистлар нима сабабдан қўлга олингани ҳозирча номаълум.

8 август куни, шунингдек, Deutsche Welle радиостанциясининг Минскдаги мухбири Паулюк Бикоускини полиция ходимлари сўроқ қилган. Бундан бир кун аввал Беларусь полицияси икки мустақил нашр офисини тинтув қилиб, беш нафар аёл журналистни қўлга олган эди.

XS
SM
MD
LG