Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

"Ўзбектелеком"га янги раҳбар тайинланди


«Ўзбектелеком» АК бош директори лавозимига Шуҳрат Қодиров тайинланди. 2018 йилнинг февралидан августигача бош директор лавозимида ишлаб келган Фарҳод Рўзиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди.

Бу ҳақдаги хабар компания расмий сайтида 8 август куни эълон қилинди.

Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланган.

Қодиров биринчи марта 2016 йилда компаниянинг раҳбари лавозимини эгаллаган, ўшанда у 2013 йилдан «Ўзбектелеком»га раҳбарлик қилиб келган Абдурашид Абдумўминов ўрнида иш бошлаган эди. Бундан олдин Қодиров Uzdigital TV ва UZMOBILE’ни турли йилларда бошқарган.

«Ўзбектелеком» раҳбариятидаги бу ўзгаришлар арафасида ижтимоий тармоқларда “Бош вазир Арипов ўтказган селектор мажлисидаФарҳод Рўзиевни ишдан олгани” тўғрисидаги миш-мишлар пайдо бўлган эди.

XS
SM
MD
LG