Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:21

Италия бош вазири АҚШнинг Эронга санкциялари бизнесга салбий таъсир кўрсатишидан ташвиш билдирди


Италия бош вазири Жузеппе Конте.

Италия бош вазири Жузеппе Конте 8 августда Римда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларининг Европа бизнесига таъсирини олдини олишга ҳаракат қилишини билдирди.

-Санкциялар бизнинг бизнесга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Афсуски бу салбий таъсирнинг дастлабки кўринишлари сезила бошлади. Санкцияларнинг бизнинг бизнесга таъсирини максимал даражада чеклашга ҳаракат қиламиз,-деди Конте.

Италия бош вазири ҳозирча АҚШнинг Эронга жорий этган санкциялари масаласида муайян позицияга эга эмаслигини таъкидлади. “Бироқ Италия Эрон билан бу масалада ишлаши керак”, деди Конте.

Аввалроқ Европа Иттифоқи АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларига қўшилмаслигини ва Европа ширкатларининг Эрондаги манфаатларини ҳимоя қилишини билдирган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги фаолиятини тўхтатмаган ҳар қандай ширкатнинг АҚШда савдо қилишига тўсиқ қўйилишини айтганидан кейин бир неча соат ўтиб, Германиянинг Daimler автомобилсозлик ширкати Эрондаги фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди.

АҚШнинг Эронга нисбатан санкциялари 7 августдан кучга кирди.

XS
SM
MD
LG