Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:46

"ГТА тўдаси"нинг 4 аъзоси бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Москва вилоят суди Москва шаҳри ва вилояти ҳамда Калуга вилоятлари кўчаларида ҳайдовчиларни ўлдирган "ГТА тўдаси" номи билан танилган қуролли гуруҳнинг тўрт аъзосини бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Тўданинг яна бир аъзоси эса 20 йилга қаттиқ тартибдаги колонияга юборилади.

Бешшовлон 2012-2014 йиллар оралиғида 17та қотиллик, 2 та қотилликка уриниш, қароқчилик, ўмарувчилик, қуролларни ноқонуний тайёрлаш ва сақлаш ҳамда ҳужжатларни ўғирлашда айбдор деб топилди.

Тергов хулосасига кўра, жиноятчилар "уюшган тўданинг лойиқ аъзоси эканини исботлаш учун одамларни ўлдирган.

Суд пайтида айбланувчилар қотилликларга шерик бўлганликлари, аммо қотилликни содир этмаганликларини таъкидлашган.

"ГТА тўдаси" иши юзасидан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ватандошлари жавобгарликка тортилганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG