Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:47

АТК вазири Азим Ахмедхўжаев ишдан олинди


Иллюстратив сурат.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев лавозимидан озод қилинди.

«Kun.uz» нашрнининг 9 августда билдиришича, унинг ўрнига президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Содиқов тайинланди. Азим Ахмедхўжаев эса Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича куратор бўлган.

2017-2018 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини бошқарган Ахмедхўжаев 2018 йилнинг февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди.

Шуҳрат Содиқов 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган.

2008−2010 йилларда эса «Ўзбектелеком» компанияси директори, 2006−2008 йилларда бош директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 2017 йил августида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG