Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 16:02

Нагасакидаги атом бомбаси қурбонларини хотирлаш маросимида тарихда биринчи марта БМТ Бош котиби иштирок этди


БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш (ўнгдан биринчи) ва Япония бош вазири (чапдан биринчи) Синдзо Абэ Нагасакидаги маросимда.

Японияда 9 август куни Нагасакига ташланган атом бомбаси қурбонлари хотирланди. Хотира маросимида биринчи марта БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этди. Бунга қадар БМТ Бош котиблари Японияга ташланган атом бомбаси қурбонларини хотирлаш тадбирларида қатнашмаган.

Гуттериш маросимда сўзлаган нутқида жаҳон давлатларини ядровий қуролни тақиқлашга чақирди. Бу борадаги музокаралар айни пайтда БМТда ўтказилмоқда. Лекин ядровий қуролга эга бўлган бирорта давлат мазкур музокараларда иштирок этмаяпти.

БМТ Бош котиби атом бомбаси ҳужумидан тирик қолишга муваффақ бўлган японлар билан ҳам учрашди. Расмий маълумотларга қараганда, уларнинг сони бугунги кунда 155 нафарни ташкил қилади.

6 август куни Хиросима шаҳрига ташланган атом бомбаси қурбонлари хотирланган эди.

АҚШ ҳарбий учоқлари 1945 йил 6 августда Хиросимага, 9 августда Нагасакига атом бомбаси ташлаган эди. Нагасакида 70 минг одам, Хиросимада 140 минг одам ҳалок бўлган.

Бу ҳужумдан сўнг фашист Германияси билан иттифоқчи бўлган Япония таслим бўлган ва Иккинчи жаҳон уруши якунланган эди.

XS
SM
MD
LG