Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:26

Исроил Ғазони бамбардимон қилиши оқибатида уч одам ҳалок бўлди


Фаластиннинг Ғазо минтақасига исроил берган зарба оқибатлари.

Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасига берган зарбалари оқибатида 9 август куни уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийларининг билдиришича, зарбалар ҲАМАС гуруҳи отган ракеталарга жавоб тариқасида берилган.

-Сўнгги 24 соат ичида ҲАМАС томонидан Исроил тинч фуқароларига қарата олтмиштадан кўпроқ ракета отилди. Бу каби таҳдидларга Исроил мудофаа кучлари тоқат қила олмайди. Биз жавоб тариқасида ҲАМАСнинг Ғазодаги 140та ҳарбий объектига зарба бердик, -деди Исроил армияси расмий вакили подполковник Жонатан Конрикус.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Исроил зарбалари оқибатида бир нафар аёл, унинг 1 ёшли қизи ҳамда ҲАМАСнинг бир жанггариси ҳалок бўлган.

ҲАМАС Исроилга қарата отган ракеталардан эса камида 7 нафар исроиллик яраланган.

Расмий маълумотларга қараганда, сўнгги тўрт ой ичида Исроил зарбалари оқибатида 163 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил томонидан ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG