Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:16

Тунги клубдаги пичоқлашувда ҳалок бўлган шахс Халқаро тоифадаги спорт устаси экани айтилди


Халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев.

8 август соат 23:45 ларда Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби қўриқчилари Ш.И. ва А.М. билан ўзаро жанжаллашгани оқибатида ҳалок бўлган шахс эркин кураш бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев экани маълум бўлди. Бу ҳақда “Газета уз” хабар қилди.

9 август куни Озодлик радиоси Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида Ж.К. «Aurum» тунги клуби қўриқчилари Ш.И. ва А.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш.И.га ва А.М.га санчиб кесилган тан жароҳатлари етказгани ҳақида хабар қилган эди.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қ. фуқаро Ж.К.ни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Ж.К. Юнусобод туманидаги 7-сонли ШКШга ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилсада, етказилган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 9 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қ.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Халқаро тоифадаги спорт устаси бўлган Жамшид Кенжаев Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси сафида бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этган.

XS
SM
MD
LG