Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:09

Кириш имтиҳонлари. Самарқандда "бункерчилар" қўлга олинди


Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари Самарқанд вилоятида абитуриентларга ОТМларга кириш имтиҳонлари вақтида ёрдам беришга ҳаракат қилган гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Гуруҳ аъзоларидан бири Маъруф Нурмуродов навбатдаги абитуриентни Самарқанд архитектура ва қурилиш институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ Аброр Акрамжонов томонидан шакллантирилган.

«Акрамжонов мижозларни, яъни ўқишга кириш учун пул тўлашга тайёрларни топиш билан шуғулланган. Учқун Авезов бўлса бошқа абитуриентлар учун тест топшириқларини ечиб бера оладиган қобилиятли ўғил ва қизларни саралашга жавоб берган. Тергов бундай ёшларнинг 10 тасини аниқлади. Агар улар ташқи кўриниши бўйича ўз мижозларига бироз ўхшаса, у ҳолда мижоз ўрнига имтиҳонга кирган. Йўқса, алоқа воситалари орқали тестларни ечишга ёрдам берган», — дейилади репортажда.

Нурмуродов, Эргашев ва Авезовларнинг вақтинчалик хонадонлари кўздан кечирилганида 23 та фуқаролик папсорти ва уларнинг 97 та рангли нусхалари, 13 та рўйхатга олиш варақалари, абитуриентларнинг исмлари ёзилган икки рўйхат ва бошқа ҳужжатлар топилган ва далилий ашё сифатида олинган.

7 август куни Аброр Акрамжонов ва гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали анча миқдорда фирибгарлик қилиш», «жиноятда иштирок этиш» ва «пора бериш» аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG