Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Ғазнида толибларнинг йирик ҳужумига жавобан АҚШ ҳарбийлари амалиёт бошлади


10 август куни АҚШ ҳарбийлари Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида толиблар ҳужумига жавобан амалиёт бошлади. Амалиётда ҳарбий учоқлар ва вертолётлар иштирок этмоқда.

Бу орада Ғазнида Афғонистон хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Тўқнашувлар туфайли Ғазнини пойтахт Қобул билан боғлаб турувчи йўл ёпиб қўйилди.

Расмий маълумотларга кўра, жангларда камида бир аскар ҳалок бўлган, етти аскар жароҳат олган.

Ғазни вилояти губернатори матбуот котиби Ариф Нурий шаҳарда оддий фуқаролар уйлари ва армия назорат пунктларига ракеталар отилганини, кўчаларда ўнлаб толиблар жасади ётганини айтди.

Расмийларнинг билдиришича, толиблар 9 август оқшомида шаҳарнинг бир неча нуқтасида ҳужум бошлаган.

Толиблар тўқнашувлар давомида ўнлаб ҳукумат аскари ҳалок бўлганини иддао қилди.

Аммо Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Радманиш Ғазни ҳукумат кучлари бошқарувида эканлигини айтди. АҚШ ҳарбийлари ҳам Ғазни ҳукумат бошқарувида эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG