Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:41

Божхона қўмитаси бошлиғи аэропортлардаги ходимларининг погонларини олиб ташлади


Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг аэропортларда ишловчи ходимлари хизмат кийими дизайнига ўзгартишлар киритилгани тўғрисида ДБҚ раиси Муроджон Азимов маълум қилгани тўғрисида gazeta.uz хабар берди.

Божхона органлари ходимлари янги либосларни журналистларга ўзлари кийган ҳолда намойиш қилди. Эндиликда уларда погон йўқ, ҳарбий унвон, рақам белгиси ва ташкилот тимсоли расмий кўйлакнинг енги ва ёқасига тикиб қўйилган.

«Биз мамлакат раҳбари топшириғи билан хориж тажрибасини ўргандик. Аксарият ривожланган давлатларда ходимлар расмий кийими шундай кўринишда. Мамлакатимизга сайёҳ ёки чет эллик меҳмон ташриф буюрганида, унга мана шундай саришта форма ёқимли кўринади, погонлилари эмас», — деган ДБҚ раҳбари.

XS
SM
MD
LG