Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:53

Сиэтл аэропортида олиб қочилган учоқ денгизга қулади


АҚШнинг Сиэтл шаҳри Такома халқаро аэропорти ходими самолётда рухсатсиз парвозни амалга оширди.

Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Полициянинг хабарига кўра, самолётни ушлаш учун иккита F-15 қирувчи учоғи осмонга кўтарилган.

Ҳарбий учувчилар самолётни аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб боришга уринишган. Охир-оқибат самолёт денгизга қулаган.

Полиция ушбу ҳолат терроризм билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

Учоқни олиб қочган шахснинг кимлиги маълум эмас. Олиб қочилган учоқ 78 йўловчига мўлжалланган Horizon Air ширкатига қарашли Q400 русумли учоқ бўлган.

Бир муддат парвозлар тўхтатилиши ортидан Сиэтл аэропортидан ҳаво қатновлари яна тикланди.

XS
SM
MD
LG