Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:26

"Толибон" делегацияси Тошкентга келди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати "Толибон" ҳаракати делегацияси 7-10 август кунлари Тошкентда бўлганини маълум қилди.

"2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

"Толибон" ҳаракати минтақадаги энг йирик ва сўнгги чорак асрга яқин вақт мобайнида Афғонистонда жанг олиб бораётган жангари гуруҳлардан биридир.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз давлати тинчлик жараёнларининг исталган босқичида Афғонистон ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этишга тайёр"лигини билдирган.

Шу йил март ойида 20 дан ортиқ хорижий давлат ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманга Толибон ҳам таклиф этилган, лекин ҳаракатдан ҳеч ким Тошкентга келмаган эди.

XS
SM
MD
LG