Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:00

Бухарестда ҳукуматга қарши намойишларида 400дан зиёд одам яраланди


Руминия пойтахти Бухарестда ҳукуматга қарши норозилик намойишларида 400дан зиёд одам жароҳатланди.

Полиция Бухарест марказий кўчаларини тўсиб олган норозиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ, сувотарларни ишлатган.

Руминия президенти Клаус Йоханнис полициянинг намойишчиларга қарши куч қоллашини қоралаб, Ички ишлар вазиридан тушунтириш талаб қилди.

Ҳозирда бутун Руминия бўйлаб ҳукумат истеъфоси ва қайта парламент сайлови ўтказиш талаби билан намойишлар ўтяпти.

2014 йилдаги президентлик сайловида ўнг-марказ кучлари етакчиси Клаус Йоханнис ғолиб чиққан эди.

2016 йилдаги парламент сайловида эса социал-демократларнинг қўли баланд келганди.

Президент тарафдорлари иқтидордаги социал-демократларни коррупцияда айбламоқда.

Ўз навбатида социал-демократлар президент ўз ваколатларини суистеъмол қилаётганини айтишади.

XS
SM
MD
LG