Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:47

Афғонистонда қуролли гуруҳларга алоқадор 35 номзод сайловлардан четлатилиши мумкин


Афғонистоннинг Мустақил сайлов шикоятлари комиссияси парламент сайловларидан қуролли гуруҳларга алоқадирлиги айтилаётган 35 номзодни четлатишни тавсия қилди.

11 август куни комиссия ушбу номзодлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида парламентнинг ҳозирги кундаги 12 аъзоси ҳам бор.

Комиссия номзодларни четлатиши режасини 5 август куни эълон қилган эди, аммо ўшанда рўйхат ҳали тўлиқ эмаслиги айтилди.

Четлатилиши тавсия қилинган номзодлар рўйхати Мустақил сайлов комиссиясига юборилган. Комиссия ушбу масала бўйича якуний қарор чиқаради.

Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик бошқаруви ҳамда Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш бошқаруви вакилларидан тузилган Мустақил сайлов шикоятлари комиссияси рўйхат сайловчилардан келиб тушган шикоятлар асосида тузилганини билдирди.

Номзодларга қўйилган айбловлар орасида қотиллик, зўрлаш, пул ундириш каби жиноятлар бор.

Афғонистон парламент сайловлари жорий йилнинг 20 октябрига белгиланган.

XS
SM
MD
LG