Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:47

HRW: Қатл қилишлар Эроннинг иқтисодий муаммоларига ечим бўла олмайди


HRW ташкилоти Эрон расмийларини мамлакатда бошланиши кутилаётган иқтисодий бўҳронни “инсон ҳуқуқларини топтовчи сиёсатлар”, жумладан, иқтисодий жиноятларга қўл уришда айбдор деб топилганларни қатл қилиш билан курашмасликка чорлади.

АҚШ Теҳрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқиб, Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қилишини эълон қилганидан бери мамлакатда иқтисодий муаммолар авж олмоқда. Хусусан, кейинги ойларда миллий валюта риал нархи тушиб, инфляция кескин кўтарилди.

7 август куни АҚШ Эронга қарши иқтисодий санкцияларнинг биринчи раундини жорий қилди. Ноябрь ойида яна бошқа санкциялар кучга киради.

Эрон бўйлаб иқтисодий қийинчиликларга қарши намойишлар давом этар экан, мамлакатдаги радикал сиёсатчилар иқтисодий муаммоларга ҳисса қўшишда айбланган шахсларни ўлим жазога ҳукм қилишга чорламоқда.

Эрон энг кўп одам қатл қилинадиган давлатлар сафига киради. Жорий йилнинг апрель ойидаAmnesty International ташкилоти мамлакатда ўтган йилда 507 нафар одам қатл этилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG