Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:34

Каспий денгизи бўйидаги 5 давлат денгиз статуси бўйича келишув имзолайди


Каспий денгизи бўйидаги бешта давлат етакчилари денгизнинг ҳуқуқий статуси бўйича конвенция имзолаш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида тўпланди.

Таклиф қилинаётган келишув уни имзолаган давлатларнинг денгиздаги ҳарбий ҳаракатларини чеклаб, минтақада иқтисодий ривожланишга туртки беришни кўзлайди.

11 август куни Россия, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон ҳамда Туркманистон ташқи ишлар вазирлари саммит кун тартибини белгилаб олиш учун учрашди.

Россия Ташқи ишлара вазирлиги беш давлат вакиллари конвенция имзоланганидан кейин дарҳол иш бошлашга келишиб олганини билдирди.

Каспий денгизи аслида денгиз ёки кўл эканлиги ҳақидаги тортишувлар 1991 йилда Совет Иттифоқи парчалниб кетганидан бери тинчимай келади.

Агар у денгизлигича қолса, беш давлат ўз соҳилига асосланган ҳолда чегара чизиқларини белгилайди. Каспий денгизи кўл деб топилса, унинг ресурслари беш давлатга тенг равишда бўлинади.

Каспий денгизи табиий бойликларга бой бўлиб, унда 50 миллиард баррель нефть ва 9 триллион м3 табиий газ заҳиралари борлиги айтилади.

Кремль хабарларига кўра, беш давлат Каспий денгизини денгизлигича қолдиришга келишиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG