Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:59

Ўзбек разведкачилари халқаро танловда учинчи ўринни эгаллади


Иллюстратив сурат. (Бухородаги ҳарбий қисм)
Иллюстратив сурат. (Бухородаги ҳарбий қисм)

Халқаро мусобақада Ўзбекистон қўшин разведкачилари кучли армия учлигидан жой олди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил 28 июлидан 9 августига қадар Халқаро армия ўйинлари доирасида Россиянинг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдони базасида «Қўшин разведкаси аълочилари» мусобақаси бўлиб ўтган.

Россия, Белорус, Қозоғистон, Арманистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари беллашувида Ўзбекистон разведкачилари учинчи ўринни эгаллаган.

Мусобақада биринчи ўринни Россия разведкачилари, иккинчи ўринни эса Хитой разведкачилари эгаллаган.

Қизиғи шундаки, ўтган йили ҳам айни кўринишдаги мусобақада ўзбекистонлик разведкачилари Россия ва Хитой ҳарбийларидан сўнг учинчи ўринни олишган эди. Бу йил ҳам учта ўринни ўтган йилги ғолиблар эгаллади.

XS
SM
MD
LG