Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:51

Россияда 15 ёшли ўсмир черковга ўт қўйганликда айбланмоқда


Карелияда ўт қўйиб юборилган черковнинг кўриниши.
Карелияда ўт қўйиб юборилган черковнинг кўриниши.

Россия тергов қўмитаси 15 ёшли ўсмирни Карелиядаги 18-асрга мансуб бўлган ёғочдан қурилган черковни ёқиб юборганликда айбламоқда.

Тергов қўмитасининг 13 августда билдиришича, ўсмир қўлга олинган ва психиатрик текширувдан ўтказилмоқда.

Карелиянинг Кондопога шаҳридаги мазкур черков 10 август куни ёқиб юборилган эди. Черковдаги ўтни ўчириш имконияти бўлмагани оқибатида у ёниб кул бўлган.

Маданий мерослар федерал рўйхатига киритилган бу черков 1774 йилда қурилган эди. Баландлиги 42 метр бўлган черков Россияда барпо этилган ёғоч черковларнинг энг баланди ҳисобланар эди.

XS
SM
MD
LG