Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 18:42

VPNдан фойдаланганлар жаримага тортилмаслиги айтилди


Tajikistan -- Wi-Fi, Dushanbe city, 17May2018

13 август куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида телекоммуникация тармоқларига ноқонуний уланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таяниб, gazeta.uzга лойиҳанинг айрим меъёрлари ОАВда нотўғри талқин қилинган.

"Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартиш (ЭКИҲнинг 100 баробаридан 300 баробаригача миқдоридаги жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш) тижорий асосда халқаро музокараларни ташкил этиш бўйича ноқонуний фаолиятни амалга оширган шахсларга қаратилган. Гап халқаро трафикни ўтказиш ҳақида кетмоқда", — дейилади хабарда.

Ахборот ёки ахборот ресурсларидан фойдаланишни, шунингдек, бунинг учун VPN-тармоқлар, VPN-каналларни, прокси-серверларни шахсий мақсадларда ёки бизнес учун фойдаланишни чеклаш масалалари кўзда тутилаётгани йўқ, дея қайд этилди вазирликдан.

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш (ЭКИҲнинг 10 дан 20 баробаригача, мансабдор шахсларга — ЭКИҲнинг 20 дан 50 баробаригача миқдоридаги жарима ва қонунбузарлик ускуналарини мусодара қилиш) телекоммуникация тармоқларига ноқонуний уланган шахсларга қаратилган. Масалан, телефон алоқаси ёки интернетдан тижорат мақсадисиз бепул фойдаланиш учун қўшнисининг телефон линияси ёки Wi-Fi тармоғига уланган шахслар», — дея изоҳ берди вазирлик вакили.

Вазирликдан президентнинг 3 февралидаги қарорига кўра жамоат жойларида бепул Wi-Fi ҳудудларини ташкил этган компаниялар қатор имтиёзларга эга бўлиши эслатиб ўтилди.

«Бутун республика бўйлаб Wi-Fi ҳудудлари тарқалаётгани муносабати билан Wi-Fi тармоқлари эгаларини ҳимоя қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги қоидабузарликлар учун жавобгарликни жорий этиш зарурияти пайдо бўлмоқда», — деган gazeta.uz манбаси.

XS
SM
MD
LG