Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:18

Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун чет элликлар неча пул тўлаши айтилди


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 13 августдаги 5-сон баёни асосида Хорижий фуқароларни Республика олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати белгиланди. Бу ҳақда kun.uz хабар қилди.

Маълум қилинишича, масалан, Педагогика, шу жумладан касбий таълим йўналишида бакалавр (кундузги, сиртқи) хорижий фуқаролар учун - 20 млн сўм. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 10,5 млн сўм. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 22 млн сўм. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,6 млн сўм.

Санъат йўналишида хорижий фуқаролар учун - 26,4 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 13,9 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 29 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 15,3 млн сўм.

Хабарнинг тўлиқ варианти билан kun.uzда танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG