Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

776 та автомобиль рақами 2,5 миллиард сўмга сотилди


Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақами сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмдан ошди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси матбуот хизмати 14 августда.

Рақобатли савдолар натижасида тузилган битимларнинг қарийб 23,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 22,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 18% га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши қарийб 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56% га тенг.

XS
SM
MD
LG