Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 15:08

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 ойда $283,8 га қисқарди


1 август ҳолатига кўра. Ўзбекистоннинг соф олтин захиралари ҳажми бир ой ичида 283,8 млн долларга қисқариб, 26,4 млрд долларни ташкил этди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.

Июль ойида ялпи олтин-валюта захиралари 270,6 млн долларга қисқариб, 27,4 млрд долларни ташкил этди. Ундаги хорижий валютадаги активлар ҳажми 13,4 млрд (бир ой ичида 220,7 млн долларга камайиш), монетар олтин — 13,8 млрд долларни (бир ой ичида 49,9 млн долларга камайиш) ташкил этди.

Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл/тр унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири — 347 млн доллар).

XS
SM
MD
LG