Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:49

Россия ва АҚШ президентлари маслаҳатчилари Женевада учрашади


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жон Болтон

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жон Болтон кейинги ҳафтгада россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан учрашиб, қурол- аслаҳа назорати бўйича шартномаларни ҳамда Эроннинг Суриядаги ролини муҳокама қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Ушбу учрашув Дональд Трамп июль ойида Владимир Путин билан ўтказдан саммитдан кейинги илк расмий учрашув бўлади.

Путин ва Трамп саммити ортидан АҚШ президенти кескин танқид қилинди, чунки у учрашув давомида нима муҳокама қилингани ёки қандай қарорлар қабул қилингани ҳақида тўлиқ маълумот бермади.

Учрашув ортидан икки етакчи Исроил хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилгани айтилди.

Саммитдан кейин бир ой ўтиб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Москвага хизмат сафари билан борди. Ўша пайтда Эрон расмийси ҳам Сурия конфликтини муҳокама қилиш учун Россияга борган эди.

Эрон ҳукумати узоқ йиллардан бери Сурия ҳукуматини қўллаб келади.

16 август куни Reuters агентлиги Путин билан Трамп чиндан ҳам Сурия можаросини, жумладан, Эроннинг конфликтдаги ролини муҳокама қилгани ҳақида хабар қилди. Агентликка кўра, икки президент Исроил талаб қилиб келаётганидек, Эрон ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетиши керак, деган қарорга келган.

Россия бу режани амалга ошириш қийин бўлишини айтиб келади. Яқинда Кремль Исроил билан Эрон ҳарбийларини Исроил чегарасидан 85 км масофада ушлаб туришга келишилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG