Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 13:17

Эмомали Раҳмон Самарқандда Каримов қабрига гул қўйди


Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан бирга Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Тожикистон раҳбарининг Тошкентга давлат ташрифи билан келиши ва Ўзбекистон билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаши Ислом Каримов вафоти ортидан ўзаро муносабатларда бошланган янги давр тимсоли сифатида кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг гидроиншоот қуриш лойиҳаларига қарши эмас.

Марҳум президент Ислом Каримов эса ўз вақтида Роғун ГЭСи боис Тожикистонга уруш билан таҳдид қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

XS
SM
MD
LG