Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 11:57

АҚШ қўшини Сурияда ИШИД буткул тор-мор этилмагунича қолади


АҚШ қўшини Сурияда "Ислом давлати" террор гуруҳи буткул тор-мор этилмагунича қолади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Дэвид Саттерфилд таъкидича, Вашингтоннинг шундай позициясини президент Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинга билдирган.

Бундан аввалги чиқишларида Трамп Сурия ИШИД террорчиларидан деярли тозалангани, АҚШ қўшини Суриядан чиқиб кетишини айтиб келган.

Аммо, АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, "Ислом давлати" Сурия ҳудудининг 5 фоизи, айниқса Ефрат водийсини назорат қилмоқда.

Террор гуруҳ сафларида 14 минг жаггари борилиги айтилади.

The Guardian нашрига кўра, АҚШ ва иттифоқчилари ИШИДга қарши якунловчи ҳарбий амалиётларга киришиш арафасида турибди.

Ҳоҳирда Суриянинг Башар Асад ҳукумати назоратидан йироқ ҳудудларда 2 мингга яқин АҚШ қўшини жойлаштирилган.

Улар халқаро коалиция таркибида террорчи гуруҳларга қарши амалиётларда қатнашади.

XS
SM
MD
LG