Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:38

Покистонда янги бош вазир Имрон Хон қасамёдга келтирилди


Покистонда собиқ крекет спорти юлдузи Имрон Хон 18 август куни мамлакатнинг янги бош вазири сифатида қасамёдга келтирилди.

26 июль куни ўтказилган сайловларда Имрон Хон ғалаба қозонган эди.

Имрон Хон партияси парламентдаги 270 ўриннинг 119тасига эгалик қилади.

65 ёшли Имрон Хон Аткинсон коллежида, сўнгра Буюк Британиядаги Вустер қироллик гимназиясида таҳсил олган.

1972 йилда Оксфорддаги Кэбл-коллежда фалсафа, сиёсат ва иқтисодиёт бўйича ўқиган.

Имрон Хон 16 ёшидан крикет билан шуғулланган.

1976 йилда Покистонга қайтганидан сўнг миллий терма жамоа сафида ўйнаган ва 39 ёшигача терма жамоа сардори бўлган.

XS
SM
MD
LG