Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:10

Профессионал боксга кирган Шаҳрам Ғиёсов тўртинчи ғалабани қўлга киритди


Бухоролик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқиб, уни учинчи раунддаёқ нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39та бўлиб, шундан 31 тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган, олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Шаҳрам Ғиёсов уни илк бор нокаутга учратди.

Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксга ўтгани тўғрисида 2017 йил охирида маълум бўлган.

Ғиёсов профессионал фаолияти давомида жами тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Осиё бокс конфедерацияси томонидан 2017 йилда қитъанинг энг яхши боксчиси деб эълон қилинган эди.

У 2016 йилдаги Рио олимпиадаси кумуш медали совриндори бўлган.

XS
SM
MD
LG