Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:59

HRW: Эронда ҳуқуқбонлар жиноятчига тенглаштирмоқда


Human Rights Watch ташкилоти Эрон расмийларини таниқли ҳуқуқшунос Насрин Сотудани зудлик билан озодликка чиқаришга чорлади.

Ташкилотга кўра, Сотуданинг қўлга олиниши ва унга қўйилган янги айбловлар Эрон суд тизими “инсон ҳуқуқлари учун курашишни қанчалик даражада жиноятга тенглаштираётганидан” далолат беради.

HRWнинг Яқин Шарқ бўйича директори Сара Лин 17 август куни эълон қилган билдирувда:

- Афтидан, расмийларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чорлаш қаттиқ ташвишлантирмоқда, - дейилади.

Сотуда жорий йилнинг июнь ойида қўлга олинган эди. Эрон суди 2016 йилнинг сентябрида ҳуқуқшуноснинг иштирокисиз уни “маҳаллий ва хорижий аксилинқилобий элементлар билан миллий хавфсизликка қарши курашишда” айбдор деб топиб, беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Эрон расмийлари фаолга қўйилган айблов ва чиқарилган қарор ҳақида на унинг ўзига билдирган, на расмий билдирув эълон қилган.

Сахаров номидаги мукофот соҳибаси Сотуданинг адвокати Паям Дерафшаннинг айтишича, прокурорлар фаол жамоат жойида ҳижобда юришни талаб қилувчи қонунга норозилик белгиси сифатида рўмолини ечган аёлни ҳимоя қилгани учун ариза келиб тушганини билдиришган.

Ҳижоб Эронда соч билан танани ёпиб турадиган исломий кийим ҳисобланади.

Сотуда, шунингдек, ўлим жазосига қарши курашиб келаётган Step by Step to Stop the Death гуруҳини қўллаганликда ҳам айбланмоқда.

Фаол ўзига қўйилган айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG