Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2021, Тошкент вақти: 22:58

Францияснинг Total ширкати Эронни тарк этгани маълум қилинди


Эрон нефть вазири Бижан Занганеҳ Франциянинг йирик нефть ва газ ширкати Total мамлакатни расман тарк этганини билдирди.

Теҳронга қарши санкция жорий қилиб келаётган АҚШ Эрондаги фаолиятини тўхтатмаган ҳар қандай ширкатга қарши чора кўрилишини айтиб келади.

Занганеҳ Total “Жанубий Парс” лойиҳаси бўйича шартномадан расман чиққанини билдирган.

Аввалроқ Totalнинг лойиҳадаги ҳиссаси Хитойнинг China National Petroleum корпорациясига берилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

“Жанубий Парс” бир ерда жойлашган жаҳондаги энг йирик табиий газ кони бўлиб, 2017 йилда Total лойиҳага 1 миллиард доллар сармоя ётқизган эди.

Аммо жорий йилнинг май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини ва Теҳронга қарши санкциялар қайта жорий қилинишини эълон қилди.

Натижада АҚШдаги фаолиятига тўсиқ қўйилишини истамаган бир неча йирик ширкат, жумладан, Total, Эрондан чиқиб кетишини эълон қилди.

Август ойида Эронга қарши санкцияларнинг биринчи раунди кучга кирди. 4 ноябрда нефть экспорти ва банк соҳасига қарши санкциялар кучга киради.

XS
SM
MD
LG