Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 17:55

Россия АҚШ долларидан воз кечиш йўлидаги ҳаракатларини кучайтирмоқчи


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 23 август куни “доллардан воз кечиб, бошқа альтернативаларни кўриб чиқиш вақт келгани“ тўғрисида баёнот берди..

АҚШ Россияга қарши жорий қилган қатор санкцияларга жавобан Кремль Хитой ва Эрон билан ҳамкорликда АҚШ долларидан воз кечишга қаратилган уринишларини кучайтирмоқчи. Хусусан, Россия ўзи ва Эрон учун муҳим бўлган нефть савдосини бошқа валютада амалга оширмоқчи.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 23 август куни “доллардан воз кечиб, бошқа альтернативаларни кўриб чиқиш вақт келгани“ тўғрисида баёнот берди..

Рябков АҚШга жавоб қайтариш учун бир неча чора кўрилишини айтар экан, доллардан воз кечиш режаси ҳақида:

- Худога шукурки, бу амалга ошяпти ва ва бу ишни тезлаштирамиз, - деди.

АҚШ санкцияларига дучор бўлган Эрон ҳам Россия каби нефть экспортига қарамдир. Хитой эса узоқ йиллардан бери долларни глобал валюта статусидан маҳрум этишга курашиб келади. Айни дамда АҚШ ва Хитой савдо уришини бошлаб юборган: ҳар икки тараф бир-бирининг маҳсулотларига тобора юқори тарифларни жорий қилмоқда.

Доллар ўрнига глобал валютага айлантириш мумкин бўлган валюта сифатида Хитой миллий валютаси юанни таклиф қилиниб келади.

Россия энергетика вазири Александр Новак ҳам борган сари кўпроқ давлат глобал савдода АҚШ долларидан воз кечишни истаётганини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG