Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 23:17

АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари 27 августдан кучга киради


Буюк Британияда БРБ собиқ офицери Сергей Скрипаль ва қизи Юлиянинг заҳарланиши туфайли Россияга нисбатан АҚШ янги санкцияларининг биринчи тўплами 27 август куни – Федерал реестр сайтида расман эълон қилинганидан сўнг, кучга киради.

Бу ҳақда Америка Давлат департаментига таянган ҳолда, ТАСС ва РИА Новости хабар қилмоқда .

Аввалроқ чекловлар 22 августдан кучга кириши хабар қилинган эди.

Қонун билан белгиланган, кимёвий ва биологик қурол устидан назорат ҳақидаги хабардор қилувчи давр 22 август куни тугади. Федерал реестр учун санкцияларни амалга киритувчи хабарнома жўнатилган. У 27 август куни эълон қилиниши кутилмоқда, — деди Америка ташқи сиёсат идорасининг раҳбари.

АҚШ Давлат департаменти томонидан 8 август куни эълон қилинган санкиялар таъсири остига Россиянинг икки вазифага мўлжалланган маҳсулотлар етказиб бериши ва АҚШ миллий хавфсизлиги соҳаси билан боғлиқ бўлган товарлар ва технологияларни экспорт қилиши, шунингдек, электроника, нефть ва газ тармоғи учун компонентларетказиб бериши тушади.

Санкцияларнинг иккинчи тўпламини, агар Москва кимёвий ва биологик қуроллар қўлламасликка кафолат бермаса, бир неча ойдан сўнг киритиш режалаштирилмоқда. Унда, хусусан, “Аэрофлот” компаниясининг АҚШга парвозларини тақиқлаш ва ўзаро савдони энг кам даражагача қисқартириш назарда тутилмоқда.

Вашингтон эълон қилган санкцяларин кутиш жараёнида рубль кескин арзонлашди.

XS
SM
MD
LG