Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 09:37

Мустақиллик байрами кунлари Ўзбекистонда поезд билети икки баравар арзонлайди


“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Мустақиллик куни арафасида Afrosiyob ва бошқа поездларга чипталар нархини 50 фоизлик чегирма билан сотилишини эълон қилди.

Компания маълумотига кўра, 31 августдан 4 сентябрга қадар мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, Afrosiyob тезюрар поездлари учун йўлкира ҳақида одатий тарифдан 50 % чегирма тақдим этилади.

"Бу байрам кунлари юртимиз бўйлаб туристик саёҳатга чиқишни режалаштираётган ўзбекистонликларнинг сифатли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратади", - дейилади ширкат баёнотида.

Чегирмалар бўйича қўшимча маълумотларни 1005 (маълумотномалар бюроси) телефон рақами орқали, қолаверса, ҳудудий темир йўллар маълумотномалар хизматлари телефон рақамлари орқали билиб олиш мумкин.

2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунларда аҳолининг оилавий дам олишни рағбатлантириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида меҳмонхоналар ва транспорт ширкатлари чегирмалар таклиф этмоқда.

XS
SM
MD
LG